| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلاَ يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ»
– „Тилла-кумушни босиб, уни Оллоҳ йўлида сарфламайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабари»ни етказинг!“. [9:34]
Демак, бу ерда тақиқ айирбошлаш воситаси бўлмиш пулга қаратиляпти. Шунга кўра, олтин-кумушни хазина қилиш зарб қилинган ёки қилинмаганидан қатъий назар ҳаромдир.
Иккинчидан, Ислом олтин ва кумушни ўзгармас собит ҳукмлар билан боғлади. Масалан, хун ҳақи учун муайян миқдордаги олтинни белгилади. Қўл кесиладиган ўғирлик миқдори ҳам олтин билан белгиланган. Пайғамбар с.а.в. Яман аҳлига ёзган мактубларида, жумладан шундай дейдилар:
«وَأَنَّ فِى النَّفْسِ الدِّيَةُ مَائِةً مِنَ الْإِبِلِ ... وَعَلَى أَهْلِ الذَهَبِ أَلْفُ دِينَارٍٍ»
«Одамнинг хун ҳақи юзта туядир... Олтини борлар учун минг динордир». Бу ҳадисни Насоий Амр ибн Ҳазмдан ривоят қилган. Бухорий Оиша р.а.дан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«تُقْطَعُ الْيَدُ فِى رُبْعِ دِينَارٍ فَصَاعِدًا»
«Чорак динор ва ундан ортиғи учун қўл кесилади», деганлар. Муайян ҳукмларни динор ва дирҳам билан белгилаш олтиннинг бир мисқоли динор, кумушнинг бир мисқоли дирҳам бўлиши уларнинг нарса ва меҳнатлар баҳосини ўлчовчи пул бирлиги эканлигидир. Демак, бу пул бирлиги пулнинг ўзидир, унинг асосидир. Шариатнинг пулга алоқадор ҳукмларни олтин ва кумуш билан боғлаши пулнинг фақат олтин ва кумуш бўлишига далилдир.
Учинчидан, Пайғамбар с.а.в. олтин ва кумушни пул қилиб белгиладилар. Товар ва меҳнатларнинг баҳосини ўлчовчи миқёс ҳам фақат ўшалар эди. Барча молиявий муносабатлар ҳам улар асосида юз берарди. Пайғамбаримиз с.а.в. бу пулнинг ўлчовини уқия, дирҳам, дониқ, қийрот (карат), мисқол ва динор деб бегиладилар. Буларнинг ҳаммаси Пайғамбар с.а.в. замонларида маълум ва машҳур бўлиб, одамлар шу ўлчовлар билан муомала юритишар эди. Пайғамбар с.а.в. уларга эътироз билдирмадилар. Саҳиҳ ҳадисларда келишича, барча савдо ва никоҳларда олтин ва кумуш пул сифатида ишлатилган. Пайғамбар с.а.в. олтин ва кумушнинг оғирлигини маккаликларнинг мезони билан белгилаганлар. Абу Довуд ва Насоий Ибн Умардан ривоят қилишларича, Пайғамбар с.а.в.:
110-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|